1 3 Дек 2018

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раҳбарлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказади

Сайёр қабул давомида асосий эътибор фуқароларнинг давлат ветеринария хизмати бўйича мурожаатларни жойида ҳал этиш, давлат ветеринария хизматида мавжуд камчиликларни ва ветеринария хизматлари ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини аниқлаш шунингдек, ушбу ҳолатларни олдини олиш масалаларига қаратилади.

Сайёр қабулга келувчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, шунингдек, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши талаб қилинади.

Қабул Сурхондарё вилояти ветеринария бошқармасининг маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Термиз шаҳар, Қ.Омонов кўчаси, 2-уй.

Сайёр қабул 2018 йил 11 декабрь соат 11:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон:

Давлат ветеринария қўмитаси (+99871) 202-12-00 (ички 201) ва 271-64-25. 

Электрон манзилmurojaat@vetgov.uz

Сурхондарё вилояти ветеринария бошқармаси (+99876) 221-50-10.

Элетрон манзил surxondaryo@vetgov.uz    

Давлат ветеринария қўмитаси раҳбарияти

--------------#@string(2) "50" Просмотров:50 Скачать в PDF Версия для печати Наверх