15 Ноя 2018

Қурилиш-монтаж, пудрат ишлари ва капитал таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларга

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 712-ф сон фармойишига мувофиқ Давлат ветеринария қўмитасининг марказий аппарат биносини капитал таъмирлаш белгиланди.

Фармойишга асосан мазкур объектда қиймати 4,9 млрд. сўм давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал таъмирлаш ишларини сифатли қилиб фойдаланишга топшириш топшириғи берилган.

Ўрнатилган тартибда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб давлат экспертизасидан ўтказилган. Унга кўра объектда:

- олд, орқа ва ён томонлар фасад қисми;

- бинонинг том қисмини профнастил усулида ёпиш;

- бинонинг 3 ва 4-қаватларини капитал таъмирлаш;

-  олд ва ички худудларда ободонлаштириш;

- ландшафт дизайни асосида кўкаламзорлаштириш;

- дарахт ва ҳар хил манзарали буталарни экиш;

- автомобиль сақлаш жойларини таъмирлаш;

- тунги ёритиш тизимини ўрнатиш;

- бинонинг иситиш тизимини ўрнатиш;

- ичимлик суви ва электрэнергия тармоқларини капитал таъмирлаш;

- олд қисмида автомобиль тўхташ жойини ташкил этиш ва шулар каби бошқа таъмирлаш ишларни амалга ошириш инобатга олинган.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Сиздан, агар ушбу объектда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ва мазкур фармойиш талабларига кўра капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишга қизиқиш бўлган тақдирда жорий йилнинг 30 ноябрига қадар ўз таклифларингизни расман (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Кичик Халқа йўли 21а-уй) ва электрон манзилга (info@vetgov.uz) юборишингизни сўраймиз.

Изоҳ: Таклифлар 2018 йилнинг 30 ноябридан кейин қабул қилинмайди.

 Пудрат ташкилотларига бўлган талаблар:

·        айланма маблағлари;

·        ҳисоб-рақамига банд солинмаганлиги;

·        солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;

·        қурилиш ва таъмирлаш бўйича орттирилган тажриба, мавжуд техника ва ишчи ходимлар тўғрисида маълумот ва бошқалар.