18 Мар 2019

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раҳбарлари Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида сайёр ва оммавий қабул ўтказади

Сайёр ва оммавий қабул давомида асосий эътибор фуқароларнинг давлат ветеринария хизмати бўйича мурожаатларни жойида ҳал этиш, давлат ветеринария хизматида мавжуд камчиликларни ва ветеринария хизматлари ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини аниқлаш шунингдек, ушбу ҳолатларни олдини олиш масалаларига қаратилади.

Сайёр ва оммавий қабулга келувчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши талаб қилинади.

Қабул Фарғона шаҳар Ҳалқ қабулхонаси биносида, (манзил: Фарғона шаҳар, Эътиқод кўчаси, 5-уй) Фарғона вилояти телевиденияси масъул ходимлари ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтади.

Сайёр ва оммавий қабул 2019 йил 26 март куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон: Давлат ветеринария қўмитаси: 71-202 -12 - 00 (ички 201) ва 71-271-64-25.

Электрон манзил: murojaat@vetgov.uz

Фарғона вилояти ветеринария бошқармаси: 73-226-38-67 ва 73-226-07-94.

Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси: 73-226-10-00.

 

Давлат ветеринария қўмитаси раҳбарияти