29 Июл 2019

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни қарорига мувофиқ:

1)     Камида 5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабули:

Камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қабул қилинди.

Бунда, асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар бундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, мос (турдош) таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия бериш шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, ўқишга қабул қилиш бўйича тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкинлиги белгиланди. Сиртқи таълим шакли учун 5 йил ўқилади.

Тавсияномага эга бўлган ходимлар 10 августгача (шу куни ҳам) қуйидаги ҳужжатларни топширади:

- ариза;

- диплом ёки шаҳодатнома;

- паспорт нусхаси (оригинали кўрсатилади);

- 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

- меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган кўчирма;

- иш жойидан тавсиянома.

Тавсиянома олган ходим-абитуриентлар учун суҳбатлар 20 августга қадар ўтказилади.

2)     Иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш:

2019/2020 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш (сиртқи таълим) бўйича қабул жараёнлари бошланди.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади ҳамда қабул жараёнлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида Низом асосида амалга оширилади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

таълим муассасаси ректори номига ариза;

олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;

3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.