8 Сен 2018

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақидаги” 341-сонли қарорига асосан 2018 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилади.

         Сайёр қабул давомида асосий эътибор фуқароларнинг давлат ветеринария хизмати бўйича мурожаатларни жойида ҳал этиш, давлат ветеринария хизматида мавжуд камчиликларни ва ветеринария хизматлари ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини аниқлаш шунингдек, ушбу ҳолатларни олдини олиш масалаларига қаратилади.

         Сайёр қабулга келувчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, шунингдек, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши талаб қилинади.

          Қабул Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, Х.Абдамбетов кўчаси, Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиалининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

           Сайёр қабул 2018 йил 19 сентябрь соат 11:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтади.

 

Мурожаат учун телефон:
Давлат ветеринария қўмитаси (0-371) 202 -12 - 00 ички (201) ва 271-64-25.                                               

Электрон манзил: murojaat@vetgov.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси (0-361) 224-52-13.               

Элетрон манзил: kkr@vetgov.uz

 

Давлат ветеринария қўмитаси раҳбарияти.