12 Июл 2017

ЭЪЛОН

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ва Жанубий Урал давлат аграр университети (Россия Федерацияси Челябинск вилояти Троицк шаҳри) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 2017 йилнинг 16 июл кунидан бошлаб Жанубий Урал давлат аграр университети вакиллари Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ташриф буюради.

Ташриф давомида келишувга мувофиқ Ўзбекистондан 20 нафар грант ва 20 нафар контракт асосида ўқитиш учун абитуриентларни қабул қилиш амалга оширилади.

Ушбу танловда иштирок этиш истагида бўлган билим савияси юқори, рус тилида эркин гаплаша оладиган абитуриентлар (ветеринария соҳасида ишлаётган ёшларга имтиёзлар берилади) таклиф этилади.

Қўшимча маълумотлар бўйича Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ветеринария факультети деканатига мурожаат қилишингиз мумкин.

Факультет декани, доцент Х.Б.Ниёзов:
+998662342162
+998915486055