15 Апр 2019

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари Андижон вилояти, Балиқчи туманида сайёр ва оммавий қабул ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақидаги” 1061-сонли қарорига асосан 2019 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов Андижон вилоятининг Балиқчи туманида сайёр қабул ўтказади. 

Сайёр ва оммавий қабул давомида асосий эътибор фуқароларнинг давлат ветеринария хизмати бўйича мурожаатларни жойида ҳал этиш, давлат ветеринария хизматида мавжуд камчиликларни ва ветеринария хизматлари ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, ушбу ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига қаратилади.

Сайёр ва оммавий қабулга келувчилар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши талаб қилинади.

Қабул Андижон вилояти, Балиқчи туман, Чинобод шаҳар, Чинобод касб- ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтади.

(Манзил: Чинобод шаҳар, Ифтихор МФЙ)

Сайёр ва оммавий қабул 2019 йил 19 апрель куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон: 

71 - 202 - 12 - 00 (ички 201) ва 71-271-64-25.

Электрон манзил: murojaat@vetgov.uz

Андижон вилояти ветеринария бошқармаси:

74-228-32-00 ва 74-228-32-68.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти