8 Окт 2020

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 200 кг гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 200 кг гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

Қашқадарё вилояти Давлат ветеринария хизмати ва вилоят ИИБ Карантин бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида карантин тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Н.Самадов бошқарувидаги “Espero” русумли автомашина тўхтатиб текширилди.

Автомобиль юкхонаси кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум бўлган, ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, бир неча қора целлофан пакетларга ўралган жами 200 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

Гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида Чироқчи туман ветеринария лаборатория экспертизасига топширилди.  

Текширувлар натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди ҳамда тегишли тартибда йўқ қилинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати