15 Сен 2020

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ТЕХНИКУМИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ТЕХНИКУМИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Самарқанд ветеринария медицинаси техникумига 11-синф битирувчилари ҳамда коллежни тамомлаган талабалар ўқишга қабул қилинади.

2020-2021-ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул давом этмоқда:






  • Ветеринария медицинаси;

  • Зоотехник;

  • Кинология;

  • Чорвачиликни механизациялаш;

  • Чорвачиликдв автоматизация ва электроникация;

  • Биотехнология.

Таълим жараёнлари 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечги ва сиртки таълим шаклида давлат буюртмаси ва тўлов контракт асосида амалга оширилади.

Техникумни тугатган кундузги таълим йўналиши битирувчилари ўз йўналишида олий таълимнинг 2-курсидан бошлаб суҳбат бўйича тўлов-контракт асосида ўқишни давом эттиради.

Техникумга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

  1. Электрон ариза;
  2. Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
  3. 3x4 хажмда 8 дона фотосурат.

Республиканинг барча худудларидан ўқувчилар ва чет эл фуқаролари қабул қилинади.

Қабул 2020 йил 25 августдан 25 сентябргача давом этади.

Мурожат учун телефонлар: +99866-228-10-21, +99866-228-15-72

Манзил: Самарқанд шаҳри, Самарқанд кўчаси 1-уй, "Хишрав" қўрғони.  

Шошилинг! Қабул квотаси чекланган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати