16 Июн 2021

ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5147-сон Қарорига мувофиқ Баходир Исмаилович Исаев Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5146-сон қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Қарорга мувофиқ, “Паррандасаноат” уюшмаси раиси бир вақтнинг ўзида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати