2 Фев 2019

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Давлат ветеринария қўмитасида раис ўринбосари Аброр Акбаров бошчилигида семинар ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Давлат ветеринария назорати ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кун тартибидаги асосий масала бўлди.



Семинарда Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи А.Болтаев ва бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Туляганов, Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Г.Даниевларнинг соҳага оид қонун хужжатларида белгиланган вазифалар, тизимни янада мустаҳкамлаш, мамлакат ташқарисида ва ички инспекция ўрганишларни ўтказиш лаёқатига эга кадрлар сафини янада кенгайтириш ва бу бўйича алоҳида тасдиқланган жадвал асосида кадрларнинг ҳуқуқий билимини ошириш масалаларига бағишланган маърузалари тингланди.




Тадбир сўнгида Давлат ветеринария назорати мутахассислари билимларини мустаҳкамлаш мақсадида улар ўртасида соҳага оид қисқача блиц саволлардан иборат тест синовлари ўтказилди.

Сўнгра семинар қатнашчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати