1 Сен 2019

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисининг табриги!

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисининг табриги!

Ҳурматли ҳамкасблар!
Соҳа фидойилари! 

 

Юртимизнинг улуғ тантанаси – Истиқлолнинг 28 йиллик байрами айни дамларда мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Алоҳида қайд этиш керакки, мамлакатимизда барча соҳалар қатори ветеринария ва чорвачилик тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлашда барчангизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори билан қўмитанинг барча ташкилий тузилмалари тасдиқланиб, фан билан амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида қатор институтлар қўмита таркибига ўтказилди ва чорвачилик ҳамда наслчилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.

Ушбу тарихий ҳужжатлар билан республикамизда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш механизми яратилди.

Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ветеринария ва чорвачилик соҳаларига катта эътибор қаратаётганлигидан далолатдир.

 Қадрли ҳамкасблар! 

Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, зотдор чорва моллари бош сонини кўпайтиришда Сиздек соҳа фидойиларининг машаққатли меҳнатларини таҳсинга муносиб, деб биламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан самимий қутлайман.

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилаймиз.

 

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси
РАИСИ