ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАРДА СЕМИНАРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2752-сонли қарори билан “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” қабул қилинган эди. Мазкур Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат ветеринария қўмитаси ходимлари томонидан худудларда бир қанча тарғибот ва ташвиқот ишлари самарали олиб борилмоқда.
Қўмитанинг юридик бўлими мутахассислари томонидан Хоразм вилояти ветеринария бошқармасида коррупцияга қарши курашиш, бу бўйича Президент қарорлари ва Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифалар ижросига бағишланган семинар ташкил этилди.
Унда қўмита масъул ходимлари, Хоразм вилояти ветеринария бошқармаси рахбар-ходимлари, барча туман ветеринария бўлими бошлиқлари, вилоят карантин хизмати масъуллари иштирок этишди.
Семинарни Хоразм вилояти ветеринария бошқармаси бошлиғи Жуманазар Сапаев кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра қўмитанинг юридик бўлим бошлиғи А.Ташқулов мамлакатимизда коррупцияга қарши қатъий кураш олиб борилаётганлиги, бу борада Давлат дастурига киритилган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши бўйича маъруза қилди.
Шунингдек, юрист А.Ташқулов ўз нутқида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бугун замон талабига айлангани, қолаверса, ҳар бир ходим ўз касбига виждонан ёндашиши, иш жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик лозимлигига алоҳида урғу берди. Семинар сўнггида қатнашчиларга коррупцияга қарши кураш мавзусида видеороликлар намойиш этилди.
Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати