6 Апр 2021

Навоий вилоятида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Навоий вилоятида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида “Иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этишнинг меъёрий-услубий асослари” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг ижро интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлари иштирок этди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, иш юритишда ахборот-комимуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Айтиш жоизки, мазкур ўқув-амалий семинарда орттирилган билим ва тажриба соҳада ижро интизомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати