7 Фев 2020

ЯНГИЙЎЛДА ҚЎМИТА ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЯНГИЙЎЛДА ҚЎМИТА ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг таъсирчан, самарали усули йўлга қўйилиб, инсон манфаатларини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинмоқда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъуллари иштирокида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ҳам Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ветеринария мутахассислари, осеминаторлар, чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.
Унда қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳа бўйича муаммоларни ўрганиш ва уни жойида ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида нутқ сўзлади. Шунингдек, фермерлик фаолиятида туғилаётган масалалар, айниқса ветеринария дори воситалари, ветеринария хизмати каби масалалар билан боғлиқ муаммолар тингланиб, уларнинг ечими бўйича атрофлича фикрлар билдирилди. Йиғилиш қатнашчилари соҳага оид янгиликлар ва меъёрий хужжатлар билан таништирилди. Тадбир сўнггида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олишди.






Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати