7 Окт 2019

АСАЛАРИЧИЛИК БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

АСАЛАРИЧИЛИК БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МУТАХАССИС БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг энг хосилдор тармоқларидан бири бу – асаларичилик ҳисобланади. Аҳоли дастурхонини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда асаларичилик мутахассисларининг хизматлари беқиёс. Бу борада тажриба орттириш мақсадида жойларда соха мутахассислари билан учрашувлар ҳам ташкил этилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти Асаларичилар уюшмасида “Бакфаст” зотли она ари етказиб бериш бўйича германиялик мутахассис Валдемар Кох билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда асаричилик тармоғи мутахассислари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Мутахассис тадбир қатнашчиларига “Бакфаст” зотли она арининг ўзига хос етиштириш ҳамда парвариш усуллари бўйича ўз тақдимотларини намойиш этди. Шунингдек, германиялик мутахассис арилар касалликларига қарши курашиш, асал ва асал маҳсулотлари етиштиришнинг бир қатор афзал жиҳатлари хусусида маълумотлар бериб ўтди. Иштирокчилар тадбир сўнггида ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати