8 Окт 2019

ТОШКЕНТ ШАҲАР ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ САЙЁР ҚАБУЛ УЮШТИРДИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ САЙЁР ҚАБУЛ УЮШТИРДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни ижросига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ҳамда муҳим талаблардан келиб чиққан ҳолда қўмита тизим ташкилотлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Малика Саттарова бошчилигида Миробод тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими биносида сайёр қабул ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи М.Саттарова фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳага бўйича аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни жойида ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида нутқ сўзлади. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари соҳага оид янгиликлар ва меъёрий хужжатлар билан таништирилди. Тадбир сўнггида мутахассислар қатнашчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб бердилар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати