9 Окт 2019

БАЛИҚ ВА БАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТДА

БАЛИҚ ВА БАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТДА

Наманган шаҳридаги “Яшил” дехқон бозорида “Балиқ ва балиқ маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертиза лабораториясидан ўтказиш тартиблари“ мавзусига доир ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Вилоят хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази томонидан ташкил этилган тадбирда худудий ташхис марказлари директорлари ҳамда дехқон бозорларида фаолият юритаётган ветеринария лабораторияси мудирлари иштирок этишди.

Семинарни вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Эркинжон Аҳмадалиев кириш сўзи билан очиб бераркан, ҳозирги кунда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тобора ортиб бораётганлигини, бу эса соҳа мутахассислари масъулиятини янада ошираётганини қайд этиб ўтди.



Семинарда вилоят деҳқон бозорларида фаолият юритаётган 15 та Ветеринария санитария-экспертиза лабораторияларида ишлар самарали ташкил этилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда вилоят марказ директори ва худудий маркази директорларининг мавзуга доир маърузалари тингланди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати