9 Окт 2020

Озиқ-овқат хавфсизлиги – юқори сифат кафолати!

Озиқ-овқат хавфсизлиги – юқори сифат кафолати!

Худудларда озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда ветеринария кўригидан ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда барча худудларда бўлгани каби Андижон вилояти деҳқон бозорларида ҳам ветеринария мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, ҳафта давомида вилоят деҳқон бозорларида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан 105875 кг йирик шохли мол гўшти, 18273 кг майда шохли мол гўшти, 24407 кг парранда гўшти, 4616 кг балиқ, 2376 кг асал, 391387 дона тухум, 17844 литр сут, 106768 кг ўсимлик маҳсулотлари, 299657 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 3 кг чорвачилик маҳсулотлари, 76 та тухум, 34 кг ўсимлик маҳсулотлари ҳамда 177 кг полиз экинлари маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди ва белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати