10 Ноя 2021

“Марказий Осиёда савдони соддалаштириш” лойиҳаси бўйича халқаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда

“Марказий Осиёда савдони соддалаштириш” лойиҳаси бўйича халқаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда

Мазкур ҳамкорлик доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида чегара ветеринария пунклари ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

1-5 ноябрь кунлари Германия ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) экспертлари томонидан ўтказилган “Хавфни бошқариш” мавзусидаги семинар-тренинг давомида ҳорижий мутахассислар товарларнинг чегара ва транзит назорати тартиб-қоидаларини соддалаштириш ҳамда уларни янада самарали ва шаффоф тарзда амалга ошириш борасидаги зарур тавсияларини тақдим этишди.

Шунингдек, тренинг якунида мутахассисларга сертификат топширилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати