12 Янв 2021

Чуст туманида ўтказилаётган эпизоотик тадбирлар

Чуст туманида ўтказилаётган эпизоотик тадбирлар

Ҳозирги кунда Наманган вилояти худудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш, қўшни мамлакатлардан ҳайвонлар касалликлари кириб келишининг олдини олиш бўйича доимий равишда эпизоотик тадбирлар ташкил этилмоқда.  

Хусусан, Давлат ветеринария хизмати ходимлари Наманган вилоятининг Чуст тумани чегара олди худудларида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, хонадонларда парвариш қилинаётган ҳайвонларни турли касалликларга қарши профилактик эмлаш тадбирларини ўтказишмоқда.  

Ташкил этилаётган мазкур профилактик тадбирлар ижроси бўйича вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъуллари томонидан мониторинг ишлари ҳам олиб бориляпти.  

Шу билан бирга бошқарма мутахассислари туман худудида парвариш қилинаётган қорамолларни сунъий уруғлантириш ишларининг бориши ҳамда чорвачиликда жорий этилаётган янги лойиҳаларни ўрганишди.

Шунингдек, чорва ҳайвонларига сифатли ветеринария хизматлари кўрсатиш ва иш самарадорлигини янада ошириш, туманинг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош худудларида эмлаш тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш борасида муҳим топшириқ ва тавсиялар берилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати