13 Янв 2021

Навоий вилоятида озуқа етиштириш бўйича янги лойиҳалар амалиётга жорий этилмоқда

Навоий вилоятида озуқа етиштириш бўйича янги лойиҳалар амалиётга жорий этилмоқда

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида яшовчи тадбиркор Акбар Жўрақулов янги лойиҳани амалиётга жорий этди.  

Худудда жойлашган “Nurli diyor parranda” масъулияти чекланган жамияти раҳбари чорвачилик ривожи учун “Гидропоника усулида озуқа етиштириш” лойиҳасини бошлади.

Атиги 180 метр квадрат майдонни эгаллаган лойиҳада дон маҳсулоти майса бўлиб кўкаргач, кўкламдагидек кўк озуқа сифатида қорамоллар парвариши учун анча қўл келади.  

Тўйимли ва калорияга бой озуқа айниқса, сутчиликка ихтисослашган чорвачилик хўжаликларида юқори маҳсулдорликка эришиш ҳамда шу тариқа сигирлардан олинадиган сут миқдорини 30 фоизгача оширишда яхши самара беради.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу ерда йилига 1 минг 800 тонна маҳсулот, яъни 1 кило дондан 4,5-8 килогача кўк озуқа етиштирилади.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати