13 Фев 2020

ҚЎМИТА РАХБАРИЯТИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ҚЎМИТА РАХБАРИЯТИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шухрат Жабборов бошчилигидаги ветеринар ва чорвадорлар Қорақалпоғистонда ўтказилган Халқаро чорвачилик ярмаркасида иштирок этди. Қўмита раиси ўринбосари Халқаро ярмаркада нутқ сўзларкан, бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, муҳим ўзгаришларнинг мазкур тармоқ ривожланишига катта туртки бераётганини алоҳида эътироф этиб ўтди. Шундан сўнг қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ташриф уюштирилди. Филиалда бўлиб ўтган тадбирда филиалнинг бугунги кундаги фаолияти ва амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, Ш.Жабборов филиал ўқув-лаборатория хоналари, спорт зали, кутубхона ва талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф давомида қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва филиал талабалари ўртасида учрашув ҳам ташкил этилди. Унда талабалар соҳадаги янгиланишлар ва муҳим ўзгаришлардан мамнун эканликларини айтиб ўтишди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати