15 Сен 2020

Навоий вилоятининг чегарадош худудларида эпизоотик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда

Навоий вилоятининг чегарадош худудларида эпизоотик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда

Навоий вилояти қўшни Қозоғистон Республикаси билан 730 км дан зиёдроқ чегара худудга эга минтақа ҳисобланади.

Республикамизга четдан ҳайвонлар касалликлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида вилоятнинг мазкур чегара худуди бўйлаб 30 км кенгликда буфер зоналари ташкил этилган.

Вилоятда эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларда учрайдиган турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида эмлаш тадбирлари биринчи навбатда буфер зоналарида ўтказилади. Ҳозирда вилоят бўйича 38 та эмлаш гуруҳларининг 226 нафар ветеринария мутахассислари томонидан худудда эмлаш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Ўтган ой давомида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан 63250 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 4060 бош йирик шохли мол, 15222 бош майда шохли мол, 153 бош туя, 620 бош от ва эшак куйдирги касаллигига, 250800 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 2450 бош йирик шохли мол, 12300 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 244600 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига ва 700 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.

Бундан ташқари касалликни эрта аниқлаш ҳамда тарқалишини олдини олиш мақсадида 9500 бош йирик шохли мол туберкулёз касаллигига аллергик текширилди.  

11517 бош йирик шохли ва 17483 бош майда шохли молдан бруцеллёз касаллигига текшириш учун қон намуналари олинди.  

Шунингдек, аҳоли ва чорвачилик хўжаликларига қарашли 23895 бош йирик шохли мол, 278179 бош майда шохли мол касалликларга қарши чўмилтирилди. 834 та чорвачилик объектларининг 878,118 метр квадрат майдони дезинфекция қилинди.

2127 та чорвачилик объектларининг 277454 метр квадрат майдонида дезинсекция ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда аҳоли орасида тарғибот ишлари билан бир қаторда эпизоотик тадбирлар бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиб боришмоқда.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати