15 Сен 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳамраев 1991 йил 15 сентябрда Сурхондарё вилоятининг Музробод туманида таваллуд топган. 

2013 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини молия менежери йўналиши бўйича тамомлаган. 

Дастлабки фаолиятини Осиё тараққиёт банки дастурини тайёрлаш ва бошқарув гуруҳи молия мутахассиси сифатида бошлаган. 

Шунингдек, Бобур Ҳамраев ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бир қатор лавозимларда фаолият юритган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси" бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати