16 Окт 2019

"ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

"ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Хукуматимиз топшириғига кўра, юртимизда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” кенг кўламда нишонланмоқда, кўплаб худудларда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, ушбу байрам муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тадбир ташкил этилди. Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида бўлиб ўтган тадбирда қўмита раиси ўринбосарлари, қўмитанинг худудий мутахассислари ва марказ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров кириш сўзи билан очиб берди.



-Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан барча сохаларга юксак эътибор қаратилмоқда. Шу боис бошқа сохалар қатори ветеринария ва чорвачилик сохаси ҳам ривожланишнинг янги босқичларига қадам қўйди десак, муболаға бўлмайди. Бундай ўзгаришларда сиз азиз меҳнаткаш аёлларнинг ҳам катта ҳиссангиз бор. Аввало сиз аёлларни, қишлоқ хўжалиги тармоқларида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларимизни бугунги “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами муносабати билан чин дилдан қутлайман, дея тилак билдирди раис ўринбосари.

Шунингдек, тадбирда қўмита раиси ўринбосари С.Бердиқулов йиғилганларни ушбу байрам билан муборакбод этди. Тадбир сўнггида сохада жонкуярлик билан фаолият юритаётган, энг фаол хотин-қизларга “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсталик совғалари топширилди.

 


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати