17 Окт 2019

Самарқандда халқаро конференция – “Озиқ-овқат хавфсизлиги: Миллий ва глобал омиллар”

Самарқандда халқаро конференция – “Озиқ-овқат хавфсизлиги:  Миллий ва глобал омиллар”

Самарқанд Давлат Университетида “Озиқ овқат ҳавфсизлиги: Миллий ва глобал омиллар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Хитой, Россия, АҚШ, Италия, Болгария, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлардан 10 дан ортиқ делегатлар шунингдек, БМТ “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги” ташкилотининг Марказий Осиё бўйича масъул ходими Гухер Шунгер, Италиянинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Д.Кинлай, АҚШнинг “VetVittles” компанияси раҳбари Э.Гурман, И.Павлов номидаги Россия Фанлар академияси академиги Л.Громова, БМТ қошидаги “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги” ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили А. Шукуров, “BCT Cluster” раҳбари, профессор М.Раҳматов, ЎзФА академиги И.Каримов ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Х.Юнусовлар иштирок этишди. Халқаро конференциянинг тантанали очилиш маросимини Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов кириш сўзи билан очиб берди ва меҳмонларни ушбу ташриф билан қутлади.



Бугунги кунда Республикамизда аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, озиқ-овқат бозоридаги барқарорликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Конференцияда озиқ-овқат ҳавфсизлигининг миллий ва халқаро меъёрлари, маҳсулотларнинг сифати, қайта ишлаш ва озуқаларнинг биологик таъсирини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари каби долзарб муаммолар муҳокама этилди. Мазкур анжуманда 200 нафарга яқин олим мутахассисларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига бағишланган маърузалари тингланди.

Анжуман доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати