19 Ноя 2020

Учқўрғонда куйдирги касаллигига қарши кураш мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Учқўрғонда куйдирги касаллигига қарши кураш мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Давлат ветеринария хизмати, вилоят фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ҳайвонларнинг куйдирги касаллигига қарши курашда ҳамкор ташкилотлар харакати мавзусига бағишланган ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

Туманда жойлашган “Ғуломжон” фермер хўжалигида ўтказилган тадбирда куйдирги касаллиги келиб чиққан шароитларда қандай муҳим чоралар кўрилиши лозимлиги бўйича машғулотлар олиб борилди.  

Ветеринария мутахассилари ҳайвонларни куйдирги касаллигига қарши профилактик тадбирлар ўтказиш, карантин тадбирларини ташкил этиш борасида ўз маҳоратларини намоён этишди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати