19 Сен 2020

Қўмитанинг Тошкент вилоят бошқармасида соҳа мутахассислари билан видеомулоқот бўлиб ўтди

Қўмитанинг Тошкент вилоят бошқармасида соҳа мутахассислари билан видеомулоқот бўлиб ўтди

Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эпизоотик тадбирларнинг бажарилиши, сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш мавзусига бағишланган видеомулоқот ўтказилди. 

Унда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда барча туман бўлими ходимлари иштрок этди. 

Онлайн мулоқотда соҳада амалга оширилаётган ишлар, вилоят туманлари худудида ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш, наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Видеомулоқот давомида туманларда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, аҳоли ва чорвачилик фермер хўжаликларида эпизоотияга қарши кураш тадбирларини жадаллаштириш ҳамда қорамолларни сунъий уруғлантириш ишларининг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

Видеомулоқот сўнггида белгиланган вазифалар бўйича бошқарма бошлиғи Акмал Акбаров томонидан соҳа мутахассисларига тегишли топшириқлар берилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати