20 Ноя 2020

Нурота туманида эпизоотик барқарорликни таъминлаш тадбирлари

Нурота туманида эпизоотик барқарорликни таъминлаш тадбирлари

Навоий вилоятининг Нурота туманида эпизоотик осойишталикни таъминлаш бўйича ҳайвонларни профилактик эмлаш тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, ветеринария мутахассислари томонидан ўтган ҳафта мобайнида туман бўйича 2449 бош йирик шохли, 1478 бош майда шохли мол, 7 бош от, 5 бош туя куйдирги касаллигига, 158 бош ит ва 2 бош мушук қутуриш касаллигига, 2509 бош йирик шохли, 4282 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 600 бош майда шохли мол брадзод касаллигига ҳамда 3200 бош йирик шохли мол нодуляр дерматит касаллигига қарши профилактик эмланди.

Шунингдек, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида худуддаги чорва моллари сақланадиган 23 та объектда дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати