20 Ноя 2018

ГЕРМАНИЯ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

ГЕРМАНИЯ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Германиянинг касбий малака ошириш, касбий таълим, халқаро муваффақият дастури (PRAXX) ўртасида шартнома имзоланди.

PRAXX дастури координатори Ф.Саидов 19 ноябрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ташриф буюрди.

Институт ректори Х.Юнусов ва институт халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Х.Пардаевлар Ф.Саидов билан бўлган учрашувда дастур доирасида кўзда тутилган Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабаларининг 2018-2019 ўқув йилида Германияда қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида ўқув амалиёти ўтказиш бўйича шартномага имзо чекдилар.



Мутахассисликка кўра, ушбу ўқув амалиёти тажрибалар натижасида олинган амалий ва назарий билимларни янада мустаҳкамлашга, амалий малакани ошириш, қўшимча ўрганиш ва келажакда касбий фаолиятда ўрганган билимларни соҳада кенг тадбиқ этишда хизмат қилади.

Бундан ташқари келажакда институтнинг профессор-ўқитувчиларига хорижий тиллар бўйича таълим олиш ва Германиялик соҳа мутахасисларини институт ўқув жараёнига жалб этиш борасидаги келишувга эришилди.

Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати