21 Май 2020

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 87-сонида ўқинг!

“Янги Ўзбекистон” газетасининг  87-сонида ўқинг!

“Янги Ўзбекистон” газетасининг жорий йил 20 май 87-сонида “Наслчилик хўжаликларига 400 мингдан 2 миллион сўмгача субсидия берилади” номли мақола чоп этилди.  

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги бошқарма бошлиғи Камолиддин Хайдаров билан суҳбат уюштирилган.  

Мақолада Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ва чорвачилик хўжаликлари учун яратилаётган имтиёзлар хусусида сўз боради.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган налдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамоллар етиштиручи наслчилик субьектларига субсидия бериш тартиб-таомиллари бўйича ҳам батафсил ёритилган.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати