21 Май 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Ғайрат Хуррамов 1970 йил 21 майда Қашқадарё вилояти Китоб туманида таваллуд топган.  

1996 йил Тошкент молия институтини иқтисодчилик йўналиши бўйича тамомлаган. 

У ўз фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тафтиш ва назорат департаменти "Бухгалтерия ҳисоби ва касса операцияларини тафтиш қилиш бўлими" иқтисодчиси сифатида бошлаган ва яна кўплаб масъулиятли лавозимларда фаолият юритган. 

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси" бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган ушбу лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати