21 Ноя 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

"Ўзбекчорванасл" агентлигининг Хоразм вилояти худудий “Чорванасл” маркази директори Шуҳрат Аҳмедов 1989 йил 21 ноябрда Хоразм вилоятининг Урганч туманида таваллуд топган. 

2012 йилда Тошкент давлат аграр университетининг бакалавр босқичини, 2014 йилда эса магистр босқичини тамомлаган. 

Дастлабки фаолиятини мазкур университетнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети”да деканат иш юритувчиси сифатида бошлаган.

Шунингдек, Шуҳрат Аҳмедов қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қатор лавозимларда фаолият юритган. 

Ҳозирда “Ўзбекчорванасл” агентлигининг Хоразм вилояти худудий “Чорванасл” маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати