21 Дек 2018

Коррупцияга қарши курашиш ва ахоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича семинарлар бўлиб ўтмоқда

Коррупцияга қарши курашиш ва ахоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича семинарлар бўлиб ўтмоқда

Маълумки, Муҳтарам Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Жорий йил 7 июнь санасида эса Республика Бош прокуратурасида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” ижросига бағишланган йиғилишда бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши кескин курашиш, унинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш бугунги куннинг долзарб муамоларидан саналади. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Давлат ветеринария қўмитаси ходимлари томонидан ҳам қўмитанинг худудий бошқармаларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, семинарлар ташкил этилмоқда.


Жумладан, Сурхондарё вилояти ветеринария бошқармасида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди. Унда вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи А.Менглиев, Давлат ветеринария қўмитаси юридик бўлим бошлиғи А.Ташқулов, қўмита “Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш шўъбаси” мудири А.Усмонов, шаҳар ва туман ветеринария бўлими бошлиқлари ҳамда вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази раҳбар-ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб семинарни вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи А.Менглиев кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра қўмитанинг юридик бўлим бошлиғи А.Ташқуловнинг қўмита фаолиятида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Шунингдек, қўмита “Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш шўъбаси” мудири А.Усмонов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг жорий йил ноябрь ойидаги 07-2955-сонли топшириғида белгиланган тадбирларни ташкил этиш ва жойларда мурожаатлар билан ишлаш фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан маъруза қилди. Аҳоли мурожаатларини худудларга чиқиб ўрганиш жараёнида мавжуд муаммоларга ечим топиш зарурлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Семинар сўнггида коррупцияга қарши кураш мавзусидаги махсус видеороликлар йиғилиш қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди.

Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати