22 Фев 2021

“Директор кубоги” спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди

“Директор кубоги” спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари ўртасида Республика яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Филиал директори кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Спортнинг кураш тури бўйича ташкил этилган мазкур мусобақада жами 40 нафарга яқин талабалар иштирок этишди.  

Мусобақа очилиш маросимида филиал директори Адилбай Есимбетов чиқиш қилди ва Давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасига қаратилаётган катта эътибор ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида нутқ сўзлади.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувларда филиалнинг 1-босқич талабалари, жумладан, Е.Нурмуханов, А.Дауленов, А.Уалибергенов, Р.Жанибеков, Ж.Қалхамановлар ҳамда М.Сулаймановлар фаҳрли 1-ўринни эгаллашди.  

2-ўрин эса 3-босқич талабаси Н.Озодов ҳамда 1-босқич талабалари А.Қошқаров, И.Қосыбаев, А.Мырзабаев, И.Ауезбаевларга насиб этган бўлса, 3-босқич талабалари М.Жумабаев, Р.Гайипов, Ж.Яумытбаев ва Қ.Мамбеткаримов, 2-босқич талабаси А.Туркменбаев ҳамда 1-босқич талабалари Ф.Раджапбаев, Ш.Ҳашимов, Қ.Сейтназаровлар 3-ўринга муносиб топилди.  

Ғолибликни қўлга киритган барча талабаларни филиал директори А.Есимбетов самимий табриклади ҳамда медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.






Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати