22 Май 2020

Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси (стратегияси) лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси (стратегияси) лойиҳаси муҳокама қилинди

Кейинги йилларда мамлакатимиз ветеринария соҳасини ислоҳ қилиш, давлат ветеринаирия хизматини янада яхшилашни, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, республикада эпизоотик барқарорликни таъминлаш, аҳолини сифати кафолатланган чорвачилик махсулотлари билан таъминлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳани янада ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида тизимни 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланишга мўлжалланган концепция(стратегия)сини белгилаш зарурати вужудга келмоқда.

Шу муносабат билан Халқаро Эпизоотик Бюронинг экспертлари жалб қилиниб, Ўзбекистонда ветеринаррия хизматини баҳолаш, ривожлантириш миссиялари амалга оширилди. Шу билан бир қаторда, алоҳида экспертлар жалб қилиниб, соҳани ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Ветеринария хизматини ривожлантириш концепция (стратегия) лойиҳасини йўналишлар бўйича ишлаб чиқиш учун масъул ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, вазифалар белгилаб берилди.

Концепция (стратегия) лойиҳасини тайёрлашда соҳани янги босқичга олиб чиқиш, тизимни янада ислоҳ қилиш, тармоқларни босқичма-босқич ривожлантириш юзасидан аниқ хисоб-китоблар билан асосли таклифлар ишлаб чиқилишига, шунингдек, ҳар бир амалга ошириладиган вазифаларни белгилашда илм-фанни амалиёт билан узвий боғланишига эришишга ҳамда рақамли технологияларни бевосита амалиётга жорий қилинишига алохида эътибор қаратилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!, Сизда мамлакатимизда ветеринария соҳасини 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепцияси (стратегияси) лойиҳасига, шунингдек соҳани ислоҳ қилиш борасида таклифларингиз бўлса қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин.

Тел.: +998 71 202 12 00 (ички 244)

Телеграмм: @vetgov_uzb  

e-mail: info@vetgov.uz









Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати