23 Июн 2020

Балиқчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокамаси “Агроолам” дастурида

Балиқчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокамаси  “Агроолам” дастурида

“Ўзбекистон 24” радиоканали “Агроолам” дастури ижодкорлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ижодий ҳамкорлигини давом эттирмоқда. 

Ҳамкорлик доирасида балиқчилик соҳаси мутахассислари билан интервью ташкил этилди. 

Радиомулоқотда бугунги кунда балиқчилик соҳасидаги ўзгаришлар, илмий-инновацион ёндашувлар, соҳани янада ривожлантириш борасида худудларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар хусусида мулоҳаза юритилди. 

Шунингдек, дастур давомида четдан келтирилаётган балиқ турлари, уларни табиий иқлимга мослаштириш, тизимда малакали кадрларни тайёрлаш, илмий изланишлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Балиқчилик мавзусига оид барча саволларга Балиқчилик илмий-тадқиқот институти директори Абдулла Қурбонов, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси мутахассиси Саъдулла Рахматиллаев ва уюшма матбуот котиби Зилола Рўзиевалар батафсил жавоб беришди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати