24 Мар 2020

Мамлакатимизнинг ЕОИИ доирасида кузатувчи мақомидаги иштироки: ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар импортига таъсири...

Мамлакатимизнинг ЕОИИ доирасида кузатувчи мақомидаги иштироки: ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар импортига таъсири...

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари божхона декларациясисиз ва давлат назоратидан фойдаланмасдан эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга.

Мамлакатимиз мазкур иттифоқда кузатувчи мақомида иштирок этса, иттифоқга аъзо давлатлар ветеринария мақсадларида фойдаланиш учун дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари ўзаро тан олинади.

Иттифоқ доирасида ишлаб чиқарувчи томонидан берилган сифат ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжат билан дори воситаларини, шунингдек озуқабоп қўшимчалари олиб кириш ва ташиш ветеринария гувоҳномасисиз амалга оширилади.  

Аъзо давлатлар ўртасида ҳайвонлар учун доривор воситаларни ишлаб чиқарадиган ва (ёки) сақлайдиган корхоналар Евроосиё иқтисодий иттифоқи корхоналари реестрига киритилмайди.

Иттифоқнинг божхона ҳудудига даволаш учун доривор воситалар хом-ашёсини олиб киришда тариф имтиёзлари тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Мазкур иттифоқ доирасида ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш учун Жаҳон савдо ташкилотининг талаблари ва меъёрлари белгиланган. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳеч қандай тўсиқларсиз ва қўшимча талабларсиз дунёнинг исталган мамлакатларига экспорт қилиш имконияти яратилади.

Мақсуд БАЛЛИЕВ,

Ветеринария назорати
бошқармаси бошлиғи
ўринбосари.