24 Дек 2018

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ – ДАВР ТАЛАБИ

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ – ДАВР ТАЛАБИ

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказига замонавий русумдаги лаборатория жиҳозлари келтирилиб фойдаланишга топширилди.

Эндиликда Давлат илмий марказининг Апробация қилиш бўлимида ветеринария дори воситалари ва озуқа рационларининг таркиби ҳамда таъсир доираси мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.



Ветеринария хизматини янада ривожлантириш жамғармаси томонидан Жанубий Корея, Япония ва Россия каби давлатлардан келтирилган 381 минг АҚШ доллари миқдорида 39 турдаги мазкур лаборатория жиҳозлари орқали ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни лаборатория синовларидан ўтказиш, уларнинг намуналарини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, сифат кўрсаткичлари ҳамда тавсия этилган синов усуллари ўтказилишига мувофиқлиги ўрганилади.


Ветеринария дори воситалари ва озуқа рационларининг назорат қилиб борилиши қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига нисбатан сифатли қўлланилишини кафолатлайди. Натижада эса аҳолига хавфсиз, кафолатли ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш таъминланади.

Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати