24 Фев 2023

Келиб чиқиши номаълум ҳайвон гўшти харидорга етиб бормади

Келиб чиқиши номаълум ҳайвон гўшти харидорга етиб бормади
Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЖТСБ карантин гуруҳи мутахассислари “Сирдарё” ЙПХ масканида ўтказган тадбирда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 2590 кг ҳайвон гўштини Тошкентга олиб келаётган “тадбиркор” фаолиятига чек қўйишди.
Яъни, Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Исузи” русумли, давлат белгиси 30H521XA бўлган автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, 1999-ййилда туғилган Азизбек Раҳматуллаев бошқарувидаги автотранспорт юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 2590 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.
Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.
Олинган гўшт маҳсулотлари вақтинча сақлаш учун Гулистон шаҳар, Қурувчилар кўчаси 1-уйда жойлашган “Bunyodkor Go’sht – Sut Inves Tradet” МЧЖ музхонасига жойлаштирилди.
Автотранспорт воситалари тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ жарима майдонига жойлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ИБ ЖҚБ ходимлари томонидан суруштирув ўтказилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш қўмитаси
Ахборот хизмати