1 28 Ноя 2018

Хабиев Мустафо Собировичнинг ибратли ҳаёти !

Хабиев Мустафо Собировичнинг ибратли ҳаёти !

Одатда, кексаларимиз айрим инсонга бахо берганда «палаги тоза» деб айтишади. Ички юқумсиз касалликлари ва диагностика кафедраси доценти ва мазкур кафедра мудири Хабиев Мустафо Собирович номи тилга олинганда ҳам беихтиёр ҳаёт ҳақиқати сифатида ана шу ибора инсон қалбида намоён бўлади.

Устоз, 1928 йил 27 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Собир ота ва Омина ая хонадонида таваллуд топганлар.

Хабиев Мустафо Собирович, ветеринария соҳасидаги фаолиятини 1944-1947 йилларда Самарқанд зооветеринария техникумини ва 1947-1952 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ветеринария факультетини тугатиб Ветеринария Врачи мутахассислигини олган.

М.Хабиев иш фаолиятини 1952-1954 йилларда Тожикистон Республикаси Варзоб туманида ветеринария врачи вазифасидан бошлаган. 1955-1958 йилларда Самарқанд вилояти Пастарғом туманида ветеринария врачи лавозимида ишлаган. 1958-1959 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти Ички юқумсиз касалликлари ва диагностика кафедраси ординатор врачи, 1960-1969 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти Ички юқумсиз касалликлари ва диагностика кафедраси ассистенти, 1969 йилда Ашхабод шаҳрида (Химоя мавзуси Влияние твёрдой головни ячменя на процессы размножения лабораторных животных. Совместно с профессором Ибрагимовым работал над научным исследованием: Влияние триходесмы седой на сельхозживотных (крупный рогатый скот и свиней), Лобаратория хайонлари кўпайиш органларига арпа бошоғидаги қора куя устилаго ва триходесмо токсикозларининг таъсири мавзусида професср Х.З.Ибрагимов билан биргаликда (чўчқа ва йирик шохли ҳайвонларда)) ветеринария фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя этган.



Шу билан бирга Мустафо Собирович 1971-1996 йилларда Ички юқумсиз касалликлари ва диагностика кафедраси доценти, 1987-1990 йилларда Ички юқумсиз касалликлари ва диагностика кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.

Институтнинг толиб ва талабаларига, ветеринария мутахассисларига Ички юқумсиз касалликлар, Радиобиология, Клиник диагностика ва рентгенология фанларидан дарс берган.

Шунингдек, Илмий ишлар бўйича декан ва партбюро ўринбосари ҳамда сиёсий тарбиявий ишлар бўйича гурухларда раҳбар бўлган. Доимий ветеринария соҳасида ишлаб чиқариш амалиётида ёрдам кўрсатганлиги туфайли “Меҳнат фаҳрийси” ва “СССР қишлоқ хўжалик аълочиси” медаллари билан мукофотланган.


Мустафо Собировичнинг турмуш ўртоқлари Фахрутдинова Сара Шарифжановна Самарқанд Давлат университининг Биология факультетини тугатган ҳамда
1953-1965 йилларда Чархин посёлкасида ўрта мактабнинг директор ўринбосари, посёлка совети депутатлигига сайланган ва 1965-1983 йилларда Самарқанд Кооператив техникуми ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

Мустафо Собирович ва уларнинг турмуш ўртоқлари ҳозирги кунда нафақада. Устоз ва Сара Шарифжановна хавас қилса арзигулик ибратли оила, икки ўғил ва битта қиз фарзанд ҳамда 6 нафар набираларининг Бобожони ва Бувижонисидир.

Домла хали ҳам Сизнинг профессорларга хос, чуқур билим эгаси сифатида дорилар рецепти ва таъсир механизмини донишмандларча тушунтирганлигингиз қулоғимизда ўчмас из қолдирган. Айниқса антибиотик ва сульфаниламид препаратлари пенициллин, стрептомитцинларни таъсирини тушунтирганингизда, буйрак учун сут қўшиб ичирилса самарадорлиги юқори бўлишини таъкидлаганингиз хали хам ёдимизда.

Сизнинг ибратли хаётингиз, фарзандлар тарбияси, ветеринария врачларини тайёрлашдаги фаолиятингиз олимлигингиз, устозингиз рахматли Хаким Захидович Ибрагимовга ва шогирдларингизга меҳрибонлигингиз тахсинга сазовор. Сизга Оллохнинг инояти сифатида жуфти халол рафиқангиз Сара Шарифжановна умрингиз узоқлигига асосли далилдир.

Мухтарам домла, Азиз устоз Сизнинг камтарона кўп қиррали фаолиятингиз файласуф учун-кенг бир фазо, Ақл учун-буюк машқ майдони, Китоб мухлислари учун-унутилмас хотира, Маъносига тушунадиган Ветеринария мутахассислар учун-ажойиб бир илму хикмат ва ибрат хазинасидир.

Хурматли, Мустафо Собирович биз шогирдларингиз Сизни улуғ ёшингиз билан табриклаб, ғурурланиб, ибрат олиб, яратган-буюк Оллохдан Сизга яна шунча умир беришини тилаб қоламиз деб шогирдларингиз.


Давлат ветеринария қўмитаси
Ахборот хизмати

--------------#@string(3) "104" Просмотров:104 Скачать в PDF Версия для печати Наверх