29 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ветеринария врачи Олим Расулев 1959 йил 29 июнда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 

1981 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

У ўз фаолиятини 1986 йилда Ветеринария илмий-тадқиқот институтида катта илмий лобарантликдан бошлаган. 

Биология фанлари номзоди, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Шуҳрат" медали соҳиби Олим Расулев ветеринария лабораториялари ва ветеринария препаратлари сифатини назорат қилиш бўйича кўплаб лавозимларда фаолият юритган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази “Микроорганизмлар штаммларини назорат қилиш бўлими”да ветеринария врачи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати