29 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси” “Халқаро ҳамкорлик бўлими” бошлиғи Ғолиб Неъматов 1973 йил 29 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 

1995 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни халқаро иқтисодчилик ва халқаро муносабатлар йўналиши бўйича, 2006 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган. 

У ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)да бош мутахассисликдан бошлаган. 

Шунингдек, Ғолиб Неъматов халқаро алоқалар соҳаси бўйича қатор лавозимларда фаолият олиб борган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармасининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати