29 Июн 2020

Навоийлик осеменаторларга янги “Damas” хизмат автомашиналари топширилди

Навоийлик осеменаторларга янги “Damas” хизмат автомашиналари топширилди

Ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқлари ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш бўйича кўплаб тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, Навоий вилоятида наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш, унинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш мақсадида бирқатор тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Вилоят ҳудудидаги мавжуд 58 та сунъий уруғлантириш пунктлари зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган. 

Бундан ташқари вилоят ҳудудидаги 76 та ветеринария участкаларида ҳам қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари йўлга қўйилган. Жорий йил бошидан буён шу кунга қадар вилоят худуди бўйича 44651 бош, июнь ойида эса 10387 бош сигир ва қочириш ёшидаги таналар сунъий уруғлантирилди. 

Яқинда вилоятнинг чекка худудлар аҳолиси қарамоғидаги қорамолларни сунъий уруғлантириш, техник-осеменаторлар иш кўламини кенгайтириш ва сифатини янада ошириш мақсадида вилоят “Чорванасл” марказининг 8 та туман вакилликларига махсус жиҳозланган “Damas” хизмат автомашиналари топширилди. 

Ушбу махсус транспорт воситалари қорамолларни сунъий уруғлантириш, мавжуд наслли буқалар уруғларини сақлаш учун барча зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва бу ўз навбатида вилоят худудида қорамолларни сунъий уруғлантириш орқали уларнинг зотини яхшилаш ишларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати