30 Июл 2020

Наслли қорамол боқиш – гўшт ва сут маҳсулдорлиги ошишига хизмат қилади

Наслли қорамол боқиш – гўшт ва сут маҳсулдорлиги ошишига хизмат қилади

Юртимизда эпидемиологик вазият давом этаётган бўлса-да, ветеринария мутахассислари томонидан худудларда аҳоли қорамолларини белгиланган режа асосида сунъий уруғлантириш тадбирлари давом эттирилмоқда. 

Хусусан, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида давлат ветеринария хизмати ходимлари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этишда жонбозлик кўрсатиб келиишмоқда. 

Ҳозирда худудга наслли буқа уруғлари етказиб берилиб, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига қарашли 33 та сунъий уруғлантириш пунктлари мутахассислари томонидан шу кунга қадар тумандаги 9 минг 51 бош сигир ва ғунажинлар сунъий уруғлантирилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати