30 Июл 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қияс Пирназаров 1970 йил 30 июлда Қорақолпоғистон Республикасининг Чимбой туманида таваллуд топган.

1993 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси инстиитути)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

Ўз фаолиятини Тахтакўпир тумани ветеринария бўлимида эпизоотолог – ветеринария врачи сифатида бошлаган. 

Қияс Пирназаров, шунингдек чорвачилик, ветеринария, жумладан эпизоотияга қарши кураш бўйича кўплаб лавозимларда фаолият юритган. 

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.  

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати