31 Июл 2020

“Бу халққа байрамлар ярашади!”

“Бу халққа байрамлар ярашади!”

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ҳамкасблар, талаба-ёшлар, муқаддас айёмни нишонлаётган биродарлар!

Самарқанд ветеринария медицинаси институти жамоаси номидан Сиз азизларни, она заминимизда истиқомат қилаётган барча мўмин-мусулмонларни саҳоват ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан муборакбод этаман!

Бу улуғ айъёмнинг маданий-маънавий ҳаётимизда, умуман халқларимиз орасида бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир. 

Халқимизга хос меҳр-оқибат, шукроналикнинг анаънавий рамзи хисобланган бу ажойиб байрам хаммамиз учун муқаддасдир.

Шу муносабат билан, сизга, сиз орқали барча оила аъзоларингизга, яқинларингизга мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва файзу барака тилайман!

Эзгу ва хайрли ишларингизда доимо омад ёр бўлсин!

Мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Дунёмиз, элимиз, юртимиз бошига тушган бу синовли кунлар вақтинчадир. Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган ўлмас иродаси бу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишончим комил!
Зеро бу халққа байрамлар, шодликлар ва тантаналар ярашади!

Худайназар Юнусов,

биология фанлари доктори, профессор,
Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори