31 Мар 2021

Сирғали туманида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Сирғали туманида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Бугунги кунда ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳайвонлар касалликларига қарши кураш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида ҳудудларда кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги 61-сонли поликлиникада “Қрим-Конго гемморагик иситмаси касаллигининг олдини олиш” мавзусига доир кўргазмали семинар бўлиб ўтди.  

Унда Тошкент шаҳри туманлари Давлат ветеринария хизмати, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирок этди.  

Тадбир давомида мазкур касалликка қарши кураш, унинг пайдо бўлиш омиллари ва олдини олиш, аҳолини касалликдан муҳофаза қилиш борасида маърузалар тингланди.

Шунингдек, касаллик аниқланганда ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракатлари юзасида махсус-тактик ўқув машғулотлар ўтказилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати