31 Июл 2020

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисининг Қурбон ҳайити айёми муносабати билан байрам табриги!

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисининг Қурбон ҳайити айёми муносабати билан байрам табриги!

Азиз юртдошлар!

Юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ўзида мужассам этган муборак Қурбон ҳайити байрами барчамизга муборак бўлсин!

Бугун жонажон халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган ушбу қутлуғ айём билан сиз азизларни, барча ватандошларимизни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Шундай муқаддас кунларда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, бахту саодат тилайман.

Дунё давлатллари қатори юртимизни ҳам четлаб ўтмаган оғир синов – коронавирус пандемияси шароитида биз Қурбон ҳайитининг жамиятимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва улкан аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Мана шундай мураккаб вазиятда бу муқаддас қадриятларимиз юртдошларимизга янада куч-ғайрат ва сабр-бардош бағишламоқда.

Ер юзига Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу саодатли кунларда барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғуларимиз янада зиёда бўлишини Яратгандан сўраб қоламан.

Эзгу интилишларимизда Аллоҳ таоло ҳамиша мададкор бўлсин!

Қадрли ватандошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни муборак Қурбон ҳайити айёми билан самимий қутлайман!

Хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, файзу барака бардавом бўлсин! Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга қут-барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман!

Муборак Қурбон ҳайитининг қадами қутлуғ келиб, элимизни барча синовлардан фориғ этсин!

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси раиси